Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров хизмат сафари билан Қорақалпоғистон Республикасига келди.

Агентлик раҳбарининг ташриф доирасидаги дастлабки манзили Нукус шаҳрида жойлашган 10-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернати бўлди.

Президент қарори асосида мактаб-интернатнинг қўшимча ўқув биноси ва спорт зал қурилиши учун давлат бюджети ҳисобидан 6 млрд 966 млн сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари якунланди.

Бугун ушбу биноларнинг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, сўнг Агентлик директори М.Оллоёров бу ерда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди, ўқувчи ва ўқитувчилар шунингдек “Жолшилар” маҳалла еттилиги билан суҳбатлашди.

Маълумот учун: мактаб-интернатида бугунги кунда 251 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси