Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Биз биргамиз" мақсадли лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилаларнинг уй-жойларнинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартиришдан иборат.

Тумандаги “Санаат” маҳалла фуқаролар йиғини, А.Авлоний кўчаси, №9-уйда истиқомат қилувчи I гуруҳ ногирони Сидахметова Бахтигулнинг қорамуғида бир ўғли ва бир қиз фарзандларини тарбия қилаётган ижтимоий ҳолатини ўрганилиб хонанданинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартирилиб уй сиртини сувоқ қилиб берилди.

Маълумот учун, лойиҳа ижтимоий шериклари Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган бўлиб тумандаги жами 8 та оилаларнинг уй-жойларнинг эшик ва ойналарини янгисига ўзгартириш режалаштирилган.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.