Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Халқаро спорт мусобақаси ўтказилмоқда. Ушбу мусобақада Республикамиз номидан иштирок этаётган юртдошларимиз ажойиб натижаларни кўрсатмоқда.

Хусусан, Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази пара спортчилари Моҳигул Шарофатдинова диск улоқтириш бўйича кумуш медаль, Бохаев Турдиғали 2 йўналишда найза улоқтириш ва ядро улоқтириш бўйича 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси жамаоси номидан ғолиб спортчиларни табриклаймиз!

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси