“8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан “Инсон” марказлари ва тизим ташкилотларда фаолият юритувчи аёллар ўртасида “Бошқарма бошлиғи кубоги” спорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада 250 дан ортиқ ходимлар фаол иштирок этиб, ўзларининг жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий ҳамкорлигини намойиш этишди. Ушбу тадбир аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоадошлик руҳини мустаҳкамлаш ва уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилди.
Мусобақа якунида:
1-ўрин Нукус шаҳри “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази;
2-ўрин Хўжайли тумани 3-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати;
3-ўрин Чимбой тумани 24-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти жамоалари эгаллади.
Ғолиб жамоалар диплом, эсдалик совғалари ва Бошқарма бошлиғи кубоги билан тақдирланди. Барча иштирокчиларга мусобақадаги фаол иштироки учун миннатдорчилик билдириб, уларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз!
Тадбирдан лавҳаларни ва ғолибларнинг қувончли онларини қуйидаги суратларда томоша қилишингиз мумкин.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий