2025 йил 5 март куни Нукус шаҳрида жойлашган 1-сонли спорт мактабида "8-март - Халқаро хотин-қизлар куни" байрами муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича барча туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ҳамда Бошқармага қарашли муассаса ва ташкилотларда ишловчи хотин-қизлар ўртасида "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг кубоги" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Дастлаб спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросими ўтказилиб унда Бошқарма бошлиғи С.Данияров сўзга чиқди ва барча иштирокчиларни яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан табриклаб, уларга бугунги спорт мусобақасида омад тилади.

Мақсад оммавий спорт мусобақалари орқали хотин-қизларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва шу орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашдир.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси