Жисмоний имконияти чекланган инсонлар спорт майдонларида ўз иқтидорини намоён этмоқда! Ҳар бир қатнашчи – бу жасорат ва сабр-матонатнинг тимсолидир.

Спорт мусобақалар Қораўзак ва Чимбой туманларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Ҳар бир ютуқ – фақат медаль эмас, балки инсоннинг иродаси ва интилиши ҳақида сўзлайди. Қувончли юзлар, ғурур билан тўлган кўзлар ва илҳом – шу мусобақаларнинг ҳақиқий мукофотидир. Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси