Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Қўнғирот тумани бўлинмаси “Ўзбекистон саноат – қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси Қўнғирот тумани бўлими жамоатчилик назоратини ўтказди.

Мақсад “Ўзбекистон саноат – қурилиш банки” акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси Қўнғирот тумани бўлимининг ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашганлиги бўйича жамоатчилик назоратини ўтказилди ва ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсияларни беришди.

Жамоатчилик назоратини Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Қўнғирот тумани бўлинмаси раиси Ш.Узақбаева ўтказди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими