Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмаларида мустақил ҳаракатланишида жамият ва мамлакат равнағи уларнинг иштирокчилари ҳаракати билан амалга ошади. Бу жараёнда эса жамоатчилик назорати алоҳида ўрин тутади.
Бугунги кунда давлат муассасасининг давлат органлари билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирок этиши эса жамият ҳаётининг демократик жараёнлар билан боғлиқ асослари чуқур илдиз отиб, мустаҳкамланиб бораётган англатмоқда. Жамоатчилик назоратини кенгайтириш жамият тараққиётининг барча жабҳасида юқори самара бериши, шубҳасиз.
Жорий йилнинг 27 май куни Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани бўлинма раиси Б.Аметова томонидан туманидаги аҳолига кўрсатилаётган Автовокзал, Давлат хизматлар маркази ва Кўп тармоқли поликлиникаларининг ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашганлиги бўйича яратилган шароитлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.
Бундан асосий мақсад – объектлардан ва аҳолига кўрсатиладиган хизматлардан ўзга фуқаролар билан тенг равишда фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан таъминлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва хизматлар сифатини янада оширишдан иборат.
Ўрганишлар натижалари кўра Автовокзал, Давлат хизматлар маркази ва Оилавий поликлиника маъмуриятига ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни берди.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани томонидан ўтказилган жамоатчилик назоратининг самарали ва таъсирчан амалга оширилиши, халқимиз ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини давлат органлари, ташкилотлари, муассасалари ва жамоат бирлашмаларининг ҳисобдорлигини оширишга, натижада эса жамиятнинг умумий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшишига ёрдам беради.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий