Ижтимоий инспекция Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Бўзатов туманида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан болалар нафақаси, моддий ёрдам, ногиронликни белгилаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Бунда бир қатор мурожаатлар шу жойнинг ўзида ўз ечимини топган бўлса, ечими вақт талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди. Шунингдек, ногиронликни белгилаш бўйича мурожаат қилган фуқарога туманлараро ижтимоий-тиббий эксперт комиссиясига йўлланма берилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий