Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан, тажриба-синов тариқасида, бугун Чимбой туманида жойлашган “Чимбай cитй бабй” мактабгача таълим ташкилотида Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Кундузги парвариш” хизмати йўлга қўйилди.
Янги ташкил етилган ушбу гуруҳга Бошқарма қошида ташкил етилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия текширувидан ўтказилган ногиронлиги бўлган 9 нафар бола қамраб олинди.
Бу “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижросини таъминлаш, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи сабабларни бартараф етиш ва оила аъзоларига меҳнат қилишига шароит яратиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган болаларнинг оила қарамоғида қолишини таъминлаш мақсадида янги тизим асосида амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, бу хизмат куни кеча Нукус шаҳрида очилган эди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий