Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва ассоциациянинг Амударё тумани бўлинмаси ҳамкорлигида туманимиз Манғит шаҳрида “Қулай муҳит – барчамиз учун” шиори остида жамоатчилик назорати амалга оширилди.

Жамоатчилик назоратига Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Ж.Нарбаев ва ассоциациянинг Амударё тумани бўлинмаси раиси Н.Сарибоевлар барчалар учун мос инфратузилмани жорий этиш, таълим, иш ва соғлиқни сақлашга тенг имконият яратиш, ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашганлиги бўйича яратилган шароитлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Бундан асосий мақсад – ҳурмат ва ҳамдардликни шакллантириш бўйича фаолият юритиш, инклюзив жамият – бу нафақат ногиронлиги бўлган шахслар, балки бутун жамиятнинг фаровон келажагидир. Биз биргаликда фарқларимизга қарамасдан, тенг имкониятли келажакни барпо этамиз.

Барчани инклюзив ғоясини қўллаб-қувватлашга чақирамиз!

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.