Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан бугун Кегайли туманида жойлашган "Айтакова Гулжахан Сатбаевна" мактабгача таълим ташкилотида Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан "Кундузги парвариш" хизмати йўлга қўйилди.
Янги ташкил этилган ушбу гуруҳга Бошқарма қошида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия текширувидан ўтказилган ногиронлиги бўлган болалар қамраб олинди.
Бу "Камбағалликдан фаровонликка қараб" дастурининг ижросини таъминлаш, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг ишлаш имкониятини чекловчи омилларни бартараф этиш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларнинг оила қармоғида қолишини таъминлаш мақсадида янги тизим асосида амалга оширилмоқда.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий