2025 йил 1 майдан бошлаб эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил давомида компенсация тўланади. Бугунги кунда Республикамизнинг барча маҳаллаларида фуқаролардан аризалар қабул қилинмоқда.
Шўмоной тумани "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғининг ижтимоий ходими Р.Қаллибекова томонидан ҳудуд фуқароларидан ариза қабул қилмоқда.
Компенсациялар қуйидаги тоифадаги оилаларга берилади:
– "Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар;
– "Камбағал оилалар реестри"га киритилган ва мол-мулки бўйича кам таъминланган оилалар нормаларга тўғри келадиган, лекин оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан ошмайдиган оилаларга ажратилади.
Ариза топширган фуқароларнинг компенсацияси ой якунида ҳисобланади ва тўлаб берилади.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий