Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров Элликқалъа тумани “Элликқалъа” маҳалласида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Фуқаролар асосан ногиронликни белгилаш, моддий ёрдам, бандлик, санаторий йўлланмасини олиш, энергия тўловлари учун Компенсация олиш, болалар нафақаси ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилди.

Муаммоларнинг кўпчилиги жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар тегишли масъулларга бириктирилди.

Шунингдек ногиронликни белгилаш бўйича мурожаат қилган фуқароларга туманлараро ижтимоий-тиббий эксперт комиссиясига йўлланмалар берилди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси