Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказида навбатдаги амалий-семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси тасарруфидаги тиббий муассасаларда фаолият юритаётган мутахассислар, шифокорлар ва реабилитологлар иштирок этди.
Семинарнинг асосий мақсади – ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш, турмуш фаолиятига мослаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, марказдаги мавжуд шароитлар ва имкониятлар билан иштирокчиларни яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
![]() |
"Даволаш жисмоний тарбия" бўлими ходими Рустем Тилегенов |
Тадбир давомида иштирокчилар:
– Марказдаги реабилитация ва протезлаш жараёнлари билан танишди;
– Амалий машғулотларда қатнашди;
– Ҳар хил турдаги тиббий-реабилитацион ускуналарнинг қўлланилиши бўйича маълумотлар олди;
– Ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган қулай инфратузилма ва хизмат турлари ҳақида тушунчаларга эга бўлди.
Бу каби амалий тадбирлар соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш, замонавий ёндашувлардан хабардор бўлиш ҳамда ижтимоий хизматлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва ҳамкорликдаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича фикр алмашдилар.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Отправить комментарий
Отправить комментарий