“Инклюзив ҳаёт” ногиронлар жамоат бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Обод турмуш" номли лойиҳа доирасида муҳим тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича котибияти, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Тахтакўпир тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йғини фаоллари иштирок этди.
Мақсади "Камбағаллик реестри"га киритилган боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бўлган шахс Б.Алламбергеновага манзилли ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва тўсиқсиз ҳаётга қадам қўйишларига кўмаклашишдан иборат.
Лойиҳа доирасида Тахтакўпир тумани, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғида истиқомат қилувчи Б.Алламбергенованинг яшаш уйини таъмирлаш бўйича грант асосида амалий ёрдам кўрсатилади.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар ассоциaцияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий