– Ўзгалар парваришига муҳтож болага қараб турган шахсга нафақа бериладими? Айни вақтда унинг миқдори қанча?
– Президентнинг 2022 йил 17 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойлик нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.
Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Мазкур нафақа тури фуқаролардан мурожаат талаб этмаган ҳолда, электрон маълумотлар асосида “проактив” шаклда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тайинланади.
Ҳозирги кунда парваришлаш нафақасининг миқдори 820 000 сўмни ташкил этади.
Манба: “Mahalla” №54 (2278) 2025 йил 5 июль, шанба
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Отправить комментарий
Отправить комментарий