Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмаларида мустақил ҳаракатланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18-июль 2024-йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”да ПҚ-266-сонли қарор асосида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Қўнғирот тумани бўлинмаси томонидан жамият жамоатчилик назорати ўтказилди.

Бугунги кунда давлат муассасасининг давлат органлари билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирок этиши эса жамият ҳаётининг демократик жараёнлар билан боғлиқ асослари чуқур илдиз отиб, мустаҳкамланиб бораётган англатмоқда.

Жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Қўнғирот тумани бўлинма раиси Ш.Узақбаева томонидан туманидаги аҳолига кўрсатилаётган Ўзбекистон Миллий банкининг Қўнғирот филиали ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қўнғирот тумани бўлимларининг ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашганлиги бўйича яратилган шароитлар жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Бундан асосий мақсад – ногиронлиги бўлган фуқаролар учун тўсиқсиз муҳитни таъминлаш бўйича мавжуд инфратузилма, махсус пандуслар, навбатдан ташқари хизмат кўрсатиш тизими ва бошқа имкониятлар ўрганилди.

Ўрганишлар натижалари кўра Ўзбекистон Миллий банкининг Қўнғирот филиали ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қўнғирот тумани бўлим маъмуриятига давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб бориш ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни берилди.

Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Қўнғироқ тумани томонидан ўтказилган жамоатчилик назоратининг самарали ва таъсирчан амалга оширилиши, мамлакатимизда амалга ошираётган ислоҳотлар замирида инклюзив жамият – барчамиз учун тенг имкониятлар демакдир.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.