Хўжайли туманида жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Хўжайли тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинмаси томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва амалий қўллаб-қувватлаш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ундан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъул ходимлари, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва туман бўлинмалар вакиллари ва 20 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок етишди.
Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 15-октябрь 2020 йилдаги 641-сон Қонун мазмуни, БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси, ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари, амалий ёрдам кўрсатиш йўллари, психологик тренинг ва инклюзив жамият яратиш мавзуларида билим ва кўникмаларини ва жамиятдаги ижтимоий фаоллигини оширишдир.
– Ҳуқуқ ва имкониятлар давлат томонидан кафолатланганлиги, таълим олиш, меҳнат қилиш ва жамиятда тенг иштирок этиш, халқаро ҳужжат мамлакатимиз қонунчилиги билан уйғун ҳолда ишлаб чиқилганини ва у глобал даражада ҳам ҳуқуқларимизни ҳимоя қилишини ундан ташқари тиббий хизматлар, амалий, ижтимоий нафақалар, реабилитация, руҳий барқарорлик, ижобий фикрлаш ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш ва турли қийинчиликларда тўғри йўл билан бартараф этиш зарурлиги бўйича кенг турда маълумотларни олдим ва билим ва кўникмаларни мустаҳкамладим, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани бўлинма бошлиғи Б.Аметова.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.



Отправить комментарий
Отправить комментарий