Нукус туманида жорий йилнинг 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Нукус тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳузуридаги “Ҳаёт хавфсизлигини ошириш” ўқув маркази ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус тумани бўлинмаси томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” мавзуга оид семинар-тренинг ташкил этилди.
Ундан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, “Ҳаёт хавфсизлигини ошириш” ўқув маркази масъул ходимлари ва Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва туман бўлинмалар вакиллари ва 25 га яқин ногиронлиги бўлган шахслар иштирок етишди.
Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 15-октябрь 2020 йилдаги 641-сон Қонун мазмуни, ҳуқуқий кафолатлари ва фавқулодда вазиятларда хавфсиз эвакуация қилишнинг амалий йўллари мавзуларида билим ва кўникмаларини ва жамиятдаги ижтимоий фаоллигини оширишдир.
– “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва фавқулодда вазиятларда хавфсиз эвакуация қилиш бўйича берилган тушунтиришлар ҳаётий аҳамиятга эга. Яъни фуқаролар ўзининг хавфсизлигига лойиқат билан қарамаслиги керак, ҳар бир шахсга хавфсизлик эвакуация қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга катта ҳисса қўшади”, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинма бошлиғи Ж.Ешимова.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий