Марказнинг тантанали очилиш маросимида тегишли соҳа раҳбарлари иштирок этиб, йиғилганларга марказнинг мақсади ва имкониятлари ҳақида маълумотлар берди.

Асосий мақсади мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларни, шу жумладан, алоҳида таълимга эҳтиёжи бор бўлган болаларни, биринчи навбатда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини таълимга қамраб олиш бўлган бундай марказлар Республикамизнинг Чимбой ва Тўрткўл туманларида ҳам ўз фаолиятини бошлади.

Шунингдек, ушбу марказлар ҳар бир туман ва шаҳарда босқичма-босқич йўлга қўйилади.

“Илк ривожланиш маркази”да:

3-6 ёшли болалар учун “Ўйин гуруҳлари”;

– 2-7 ёшдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун «махсус мактабгача таълим хизмати» йўлга қўйилади.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси