Инклюзив таълим – ҳар бир боланинг имкониятлари ва эҳтиёжларидан қатъи назар, тенг ҳуқуқли таълим олишига йўл очадиган тизимдир. Шу мақсадда ўтган ҳафта давомида "Янги қадам – янги имкониятлар" шиори остида Шумоной тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази психологи томонидан тренинг ташкил этилди.

Тренингда инклюзив таълимнинг мазмун-моҳияти ва жамиятда тутган ўрни ҳақида фикрлар билдирилди.

Болаларни синфга қабул қилиш, ота-оналарнинг фаол иштироки ва ўқитувчиларнинг индивидуал ёндашуви – янги имкониятларга йўл очиши, шунингдек, ҳар бир қўйилган қадам натижасида болаларда ишонч, ота-оналарда умид, жамиятда бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари мустаҳкамланиши алоҳида таъкидланди.

Тренинг иштирокчилари учун ушбу ташаббус билим ва кўникмаларини ошириш билан бирга, янги ғоялар ва илҳом манбасига айланди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси