Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 25-октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча ёрдам тўғрисида”ги 656-сонли қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган уй-жойга муҳтож бўлган ёшлар уй-жой билан таъминланиши белгиланган.

Қарор асосида Беруний тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан Искандар Аминовга туман ҳудудидан барча шароитлар яратилган уй-жойнинг калити топширилди.

Бу эса мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида қилинаётган ислоҳотларнинг ёрқин бир ифодасидир.



Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси