Тахтакўпир туманида аҳолига қулай ижтимоий хизматлар йўлга қўйилди "Фаол ҳаётга қадам" дастури доирасида Тахтакўпир туманида қуйидаги янги хизматлар фаолияти йўлга қўйилди:

– уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

– уй шароитида қараб туриш хизмати;

– кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати.

Бу хизматлар ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар ва ёрдамга муҳтож фуқаролар учун яратилаётган катта имкониятдир.

Бошқарма ходимлари Тахтакўпир туманига бориб, ушбу хизматларнинг амалий жараёни билан танишди, уларнинг қай даражада ташкил этилганини ўрганди ва фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.

Бу ташаббус аҳоли турмуш сифатини ошириш ва ижтимоий хизматларни самарали ташкил этишга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси