Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Беруний тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан икки нафар ёшга уй калити топширилди.

Уларни турар жой билан таъминлаш, ҳаётга тайёрлаш ва қулай шарт-шароитлар яратиш борасида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Дилбар Кожанова 6 ёшида ота-онасидан айрилиб, бувисининг қарамоғида қолган. Тикувчилик ҳунарига қизиқади. Унга берилган уй барча замонавий шароитларга эга бўлиб, яшаш учун қулайликлар тўлиқ яратилган. Давлат раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган ғамҳўрлик ва эътибор учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси