Мамлакатимизда ижтимоий давлат тамойиллари асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом этмоқда.

Шу мақсадда Манғит шаҳрининг Чордара маҳалла фуқаролар йиғинида 3650 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада «Инсон» ижтимоий хизмат кўрсатиш марказининг ижтимоий ходими томонидан аҳолининг эҳтиёжларини ўрганиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича намунавий ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда 148 нафар ногиронлиги бўлган шахс ва 73 та кам таъминланган оила рўйхатга олинган. Шунингдек, протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтож 17 нафар шахс ваучер асосида таъминланди.

Бундан ташқари, 13 нафар ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ижтимоий хизмат ассистенти бириктирилган бўлиб, уларнинг кундалик эҳтиёжлари мунтазам қондириб келинмоқда. Камбағаллик реестридаги оилаларга эса ҳомийлар бириктирилиб, турли йўналишларда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси