Берунийлик Сапаргул Йўлдошева бугун туманнинг энг бахтли ёшларидан бирига айланди. Президентимиз оталарча ғамхўрлиги натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан барча замонавий қулайликларга эга бир хонали уй топширилди.

Касб-ҳунар мактабида тикувчилик сирларини ўрганиб, ўз меҳнати билан даромад топа бошлаган Сапаргулнинг қувончи чексиз. У янги уйда янги ҳаёт бошлади.

Орзулари эса катта: у ҳунари ортидан ўзининг тикувчилик цехини очиб, келажакда ўз брендини яратишни мақсад қилган.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси