Мўйноқ тумани ҳокимлигида туман ҳокими Б.Менглибеков маҳалладаги ижтимоий ходимлар ва "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари билан учрашди. Мулоқот давомида туман ҳокими марказ фаолияти ва ходимлар меҳнатига юқори баҳо берди.

Учрашув сўнгида ўз вазифасига самимий ёндашиб, сифатли ижтимоий хизмат кўрсатиб келаётган бир қатор ходимлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маълумот учун, жорий йил бошидан буён Мўйноқ тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига жами 8 мингдан ортиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатилган.

Мўйноқ туманида ижтимоий ҳимоя тизимини янада ривожлантириш ва халққа муносиб ёрдам бериш йўлидаги бундай ҳаракатлар изчил давом этмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси