2025-йил 25-декабрь куни Нукус шаҳридаги «Имкон» реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болалар учун Президент совғалари топширишга бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Ф.Эрманов иштирок этди ва болаларни янги йил байрами билан самимий табриклаб, Президентимизнинг совғаларини тантанали равишда топширди.
Байрам тадбирида болаларнинг қувончи, уларнинг келажагига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат ва эътибор муҳитини яратиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Президентимизнинг доимий эътибори ва ғамхўрлиги натижасида болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг таълим-тарбияси ва соғлом камолоти учун кенг имкониятлар яратилаётгани қайд этилди.
Тадбир давомида болалар учун бадиий чиқишлар намойиш этилди, байрамона дастурлар ташкил қилинди. Мазкур тадбир Янги йил байрамини кўтаринки руҳда кутиб олиш, болаларнинг қалбида эзгулик ва ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий