Умумий ўрта ва махсус таълим ташкилотларида ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг эркин таълим олиш ҳуқуқлари, бошланғич ва юқори синфларида ўқишлари учун муносиб шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Нукус шаҳар бўлинмаси томонидан Нукус шаҳридаги 8- ва 34-сонли инклюзив мактабларида жамоатчилик назорати ўтказди.
Инклюзив таълимнинг мақсади – алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун мактабда махсус восита ва методларни қўллаш орқали махсус педагогларни жалб этган ҳолда тўсиқсиз мослаштирилган таълим муҳитини яратиш, уларнинг жамиятга самарали мослашуви ҳамда тўлақонли уйғунлашувига хизмат қиладиган сифатли умумий ўрта таълим беришни таъминлашдан иборат.
Жамоатчилик назоратида мактаблар алоҳида таълим олиш эҳтиёжи бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига коррекцион педагогик ёрдам олишида ва касбга йўналтиришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши лозимлигини Ассоциациянинг масъул ходимлари таъкиблади.
Мазкур жамоатчилик назорати жараёни Нукус шаҳридаги 8- ва 34-сонли инклюзив мактабларида кўрсатилган камчиликлари юзасидан мутасаддиларга таклиф ва тавсияларини берди.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.




Отправить комментарий
Отправить комментарий