2025-йил 25-декабрь куни Нукус шаҳар Ёшлар маркази биносида Президент совғалари топширишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирга ҳомийлик ва васийликка олинган ҳамда ота-онаси Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда қурбон бўлган болалар, оилавий меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари таклиф этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев болаларни ва уларнинг ҳомийларини янги йил байрами билан табриклади ва Президентимизнинг совғаларини топширди.

Байрам чиройли қилиб безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар билан давом этди.

Эслатиб ўтамиз, Президент совғаларини топшириш тадбирлари барча шаҳар ва туманларимизда давом этмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси