Президентимиз томонидан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус қарор асосида Кегайли ва Беруний туманларида яна бир хайрли иш амалга оширилди.

Бахтигул Матжоновага Кегайли тумани марказида жойлашган барча шароитларга эга янги 2 хонали уйнинг калити топширилган бўлса, яна бир ёш Насиба Саъдуллаевага Элликқалъа туманида қад ростлаган кўп қаватли уйлардан 2 хонали уйнинг калити топширилди.

Бу эса Янги йил арафасида ёшларимиз учун ажойиб совға бўлиб, юртимизда инсон қадри, айниқса, ёшлар тақдири давлат сиёсати даражасида эканининг ёрқин намунасидир.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси