Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Хўжайли тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида "E-learning club” клуби фаолияти ва унинг амалий натижалари билан танишиш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасидаги барча туман ва шаҳар «Инсон» марказларида фаолият юритаётган супервайзерлар иштирок этди.
Дастлаб иштирокчилар тантанали кутиб олинди ва сўнг марказ директори З.Хўжамуратова томонидан иштирокчиларга муассасанинг фаолият йўналишлари ва яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тренингнинг очилиш қисмида Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Аминов ҳамда Хўжайли тумани «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази директори З.Хўжамуратова "E-learning club”нинг аҳамияти ва кадрлар салоҳиятини оширишдаги ўрни ҳақида айтиб ўтдилар.
Тадбир доирасида:
– "E-learning club”да ижтимоий ходимларнинг модуллар орқали ўқиш жараёни билан танишув;
– супервайзер Г.Нуримбетова томонидан “Супервайзерлар механизми” бўйича юритиладиган ҳужжатлар тақдимоти;
– 24-29-ноябрь кунлари Хитойнинг Сичуан провинциясига хизмат сафари давомида ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишларга оид тақдимот билан танишув ташкил этилди.
Тадбир ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, тажриба алмашиш ва ходимларнинг малакасини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий