3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан "Инсон қадри" шиори остида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Хўжайли тумани бўлинмаси, туман "Инсон" ижтимоий ҳимоя маркази ва тумандаги “Қирқинчи” Маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида маърифий учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида иштирокчиларга ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш борасида давлат томонидан яратилаётган имкониятлар, мавжуд ижтимоий хизмат турлари ҳамда қўшимча ёрдам механизмлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Биз биргаликда меҳр-шафқат, ҳам жиҳатлик ва инсонпарварлик тамойилларини янада мустаҳкамлаймиз.
Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими


Отправить комментарий
Отправить комментарий