Мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат ва нотижорат ташкилотлари аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, якка-ёлғизларни ва ногиронлиги бўлган инсонларни қўллаб-қувватлаш борасида муҳим ишларни амалга оширмоқда. Бу ташкилотлар меҳрибонлик ишларини амалга ошириш мақсадида турли давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб келадилар. Янги йил арафасида Ўзбекистон Ногиронлар ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими билан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш, инклюзив маданий муҳитни шакллантириш ҳамда маданият ва санъат соҳаларида тенг имкониятларни яратишга қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида қўшма тадбирлар, маданий-маърифий лойиҳалар, инклюзив дастурлар ва ижтимоий ташаббусларни амалга ошириш ишлари режалаштирилган.
Ушбу ҳамкорлик ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жамиятдауларнинг ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Жаббар НАРБАЕВ,
Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон
Республикаси ҳудудий бўлими раиси.
Манба: “IMKONIYAT” №1 son (49) 2026 yil 10 yanvar


Отправить комментарий
Отправить комментарий