Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизимига бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.
Семинар давомида 2026-йил 1-январдан кучга кирган Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тартиб-таомиллари, уларнинг тадбиркорлик субъектлари учун аҳамияти, шунингдек, ташкилотларнинг вазифа ва мажбуриятлари батафсил тушунтирилди.
Хусусан, жорий йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун мурожаат қилувчи ходимларнинг иш стажларини тўғри расмийлаштириш, шунингдек, оилавий поликлиникага мурожаат қилиш тартиби бўйича аниқ тушунчалар берилди.
Таъкидланганидек, илгари ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва бошқа айрим тўловлар иш берувчилар томонидан қоплаб келинган бўлса, янги тизимга кўра, ушбу нафақалар тўлиқ Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан тўланади.
Семинарда иштирокчилар мутахассислардан мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий