Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 17-декабрдаги 796-сонли қарорига мувофиқ, Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ва тўлаш тартиби бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Қарорга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси суғурталанган шахсга туғишгача 70 календарь кун, туғишдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин бўлган ҳолатда ёки икки ёки ундан ортиқ бола туғилган ҳолатда – 70 календарь кун) давомида таътил вақтида меҳнат мажбуриятларини бажара олмаганлиги учун тўланадиган кафолат тўлови ҳисобланади.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли орасида тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида Кегейли туманида ўқув-семинари ўтказилди.
Ушбу семинар давомида иштирокчиларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тартиби бўйича батафсил тушунтиришлар берилди, саволларга жавоблар берилди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий