Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси тизимидаги барча ходимлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари биринчилар қаторида рўйхатдан ўтди.

Ушбу жараён орқали ходимлар тадбирнинг самарали ва юқори даражада ташкил этилишига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Ҳурматли юртдошлар, сизларни ҳам аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси