Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров Мўйноқ туманида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан болалар нафақаси, бир марталик моддий ёрдам тайинлаш, санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар олиш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Қабул жараёнида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, қонунчиликка мувофиқ тегишли тушунтиришлар берилди, айрим масалалар жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Ижтимоий ҳимоя тизимида аҳоли билан учрашувлар ўтказиш, мурожаатларни тезкор ҳал этиш ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжларини қондириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий