Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган семинар-тренингда коррупцияга қарши курашиш, ҳалоллик, очиқлик ва қонун устуворлиги тамойиллари батафсил муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида:
– Коррупциянинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари, уларни олдини олиш усуллари;
– Хизматни масъулият билан амалга ошириш, ҳалол ва очиқ ишлаш тамойиллари;
– Комплаенс ва ички назорат тизимларини самарали қўллаш йўллари масалалари юзасидан амалий ва назарий тушунчалар берилди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари, шунингдек, туман ва шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари фаол иштирок этди.
Тадбир орқали барча иштирокчилар коррупцияга қарши курашишда ўз масъулиятини мустаҳкамлаш, хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим кўникмаларни мустаҳкамлади. Ҳалоллик ва очиқлик – ижтимоий хизматларнинг мустаҳкам пойдевори!
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий