Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 11-ноябрдаги 745-сонли қарорига мувофиқ, ижтимоий ҳимоя соҳасида фаол ва ташаббускор бўлиб, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш, муҳтож қатламга ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳамда комплекс ижтимоий ҳимоя тизимини жорий этишга муносиб ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони таъсис этилди.
Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров прокуратура органларида фаолият юритиб, ижтимоий ҳимоя соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ходимларни ушбу кўкрак нишони билан тақдирлади.
Тақдирланганлар орасида прокуратура органларида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, вояга етмаганлар билан ишлаш йўналишларида самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган жами 21 нафар ходим бор.
Тақдирлаш маросимида Агентлик директори оилавий болалар уйини ташкил этиб, фарзандлар тарбиясида ҳам жамиятга намуна бўлиб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман прокурорининг катта ёрдамчиси Ажбанбетова Жадира Нурашовнани алоҳида эътироф этди.
Учрашув якунида, Агентлик директори барча мукофот соҳибларини самимий табриклаб, уларга келгуси фаолиятларида муваффақият ва зафарлар тилади!
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий