Жамоатчилик кенгаши 2025-йил фаолиятини сарҳисоб қилди ва 2026-йил иш режасини тасдиқлади. Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Жамоатчилик кенгашининг  2025-йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Қайд этилганидек, Кенгаш 15 нафар аъзодан иборат бўлиб, уларнинг 9 нафари фуқаролик жамияти институтлари вакилларидир. Бу эса жамоатчилик назоратини кучайтириш ва давлат органлари фаолиятида очиқликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Кенгаш комиссия раиси Р.Айбергенов ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январдаги ПФ-16-сон Фармони – “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси доирасида жамоатчилик мониторинглари ўтказилганини таъкидлади. Мониторинглар натижасида тегишли таклифлар киритилди.

Шунингдек, 2025-йил давомида Жамоатчилик кенгашининг бир қатор йиғилишлари ўтказилиб, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокама жараёнида иштирокчилар томонидан 2026 йилда қуйидаги устувор вазифаларни амалга ошириш таклиф этилди:

– жамоатчилик мониторингини туман ва шаҳар даражасида тизимли йўлга қўйиш;

– давлат органларининг очиқлик индексини жорий этиш;

– Нодавлат нотижорат ташкилотлар иштирокини кучайтириш орқали коррупцияга қарши жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш.

Йиғилиш якунида:

– Жамоатчилик кенгашининг 2025-йилдаги фаолияти қониқарли деб топилди;

– 2026-йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди;

– вазирлик ва идоралар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий кўмак бериш чоралари белгилаб олинди;

– ҳар чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар жамоатчиликка эълон қилиб борилиши белгиланди.

Жамоатчилик назоратини кучайтириш ва очиқликни таъминлаш йўлидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши