Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи
Муборак Рамазон ойида Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом этмоқда.
Ижтимоий реестр орқали “Давлат таъминотидаги оила” ва “Камбағал оила” тоифасига киритилган хонадонларга бир марталик моддий ёрдам ажратилгани ҳақида тасдиқловчи ахборот варақалари – флаерлар манзилли тарзда етказилмоқда. Ушбу жараёнда ижтимоий ходимлар юқори масъулият ва ташаббус билан ҳаракат қилиб, аҳолига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатмоқда.
Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 55 мингдан ортиқ оилани моддий қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.
Инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжмандларга кўмак бериш бугун жамиятимизда мустаҳкам қадриятга, давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланмоқда.
Бу эса жамиятимизда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, эҳтиёжманд тоифаларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий ифодасидир.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.
Манба: UzA.uz



Отправить комментарий
Отправить комментарий