Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёровнинг Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари якунида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган барча ижтимоий ходимлар билан очиқ ва мазмунли учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг амалга оширилаётган ишлари, режа ва лойиҳалари билан яқиндан танишилди. Ижтимоий ходимларнинг кундалик фаолиятида учраётган муаммолар, амалиётдаги қийинчиликлар ҳамда соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклифлар диққат билан тингланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ҳимоя соҳасида янги хизматларни жорий этиш, аҳолига яқин, манзилли ва самарали ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича келгусидаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Ижтимоий ходимларнинг жамиятда тутган ўрни, уларнинг масъулиятли ва шарафли меҳнати алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида соҳада фидокорона меҳнат қилиб келаётган, ўз ишига масъулият ва ташаббускорлик билан ёндашаётган энг фаол ижтимоий ходимлар Агентлик директори томонидан муносиб тақдирланди.
Мазкур учрашув ижтимоий ҳимоя тизимини янада такомиллаштириш, ходимларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилишининг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси




Отправить комментарий
Отправить комментарий