Ижтимоий ҳимоя соҳасига инвестицияларни ва грант маблағларини жалб этиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренинг ижтимоий ҳимоя тизимида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, ташқи беғараз молиявий ёрдам – грантларни жалб этиш механизмларини такомиллаштириш ҳамда соҳа мутахассисларининг лойиҳа тайёрлаш бўйича амалий кўникмаларини ошириш мақсадида ўтказилди.
Семинарда Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Данияров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз ёрдам маблағларини (грантлар) жалб этиш ва донорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи К.Идирисов ва масъул ходимлар иштирок этди.
Иштирокчиларга:
– грант лойиҳаларини тўғри ёзиш,
– донор ташкилотларнинг талаблари асосида лойиҳа таклифларини тайёрлаш,
– халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш,
– молиявий ва ташкилий ҳисобот юритиш масалалари бўйича амалий тушунчалар берилди.
Семинар-тренингда онлайн тарзда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари, шунингдек, тизимга кирувчи ва ҳамкор ташкилотлар мутахассислари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлди.
Тадбир давомида ижтимоий соҳада инвестицияларни кўпайтириш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада оширишга қаратилган фикр-мулоҳазалар муҳокама қилинди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий