Қорақалпоқ давлат университети Психология таълим йўналишининг 2-босқич талабалари (магистрантлари) билан амалиёт жараёнларига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашув давомида жорий йилнинг 2-февралидан ойидан 8-май ойига қадар тегишли «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда бошқарма тасарруфидаги муассасаларда ўтаётган амалиётнинг мазмуни ва аҳамияти муҳокама қилинди.
Давра суҳбати шаклида ўтган тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, амалиёт жараёнида учраётган муаммолар ва таклифлар юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, амалиёт раҳбарлари томонидан талабаларга зарур тавсиялар берилиб, уларнинг касбий кўникмаларини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида талабалар амалиётни самарали ташкил этиш, назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда келгусида малакали мутахассис бўлиб етишиш йўлида муҳим тажриба орттираётганликлари таъкидланди.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси



Отправить комментарий
Отправить комментарий