Нукус шаҳридаги «Мурувват» аёллар интернат уйида янги хизматлар тақдимоти ўтказилди. Ташриф доирасида Нукус шаҳрида жойлашган ногиронлиги бўлган шахслар учун Мурувват аёллар интернат уйида ташкил этилаётган янги хизматлар тақдимоти билан танишилди.

Тадбир давомида мустақил яшаш хизматига жалб этилган 14 нафар васийликка олинган шахслар учун яратилган яшаш шароитлари, уларнинг кундалик ҳаётда ўз-ўзини бошқариш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ёндашувлар ҳамда меҳнат терапияси асосида олиб борилаётган ишлар намойиш этилди.

Шунингдек, аёлларнинг меҳнат фаоллигини ошириш, касб-ҳунар кўникмаларини ривожлантириш ва ўзини ўзи банд қилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган янги бизнес лойиҳалари тақдим этилди. Ушбу лойиҳалар иштирокчиларнинг жамиятга мослашувини кучайтириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Мазкур янги хизматлар ногиронлиги бўлган шахслар учун парваришдан мустақил ҳаётга ўтишга қаратилган замонавий ёндашувларни амалиётга жорий этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси