Элликқалъа туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан Шарқ юлдузи овулида яшовчи 7 ёшли Ойбарчин Валиеванинг ҳуқуқий масаласи ҳал этилди.
Маълум бўлишича, Ойбарчин 2019 йил 19 февраль куни Россия Федерациясида туғилган бўлса-да, турли сабабларга кўра унинг туғилганлиги расмий қайд этилмаган эди. Марказ ходимлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур ҳужжатларни расмийлаштириб, туман адлия бўлими орқали болажоннинг туғилганлигини расман қайд эттиришга эришди.
Айни пайтда Ойбарчинга васий тайинлаш ҳамда унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар давом этмоқда.
Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Отправить комментарий
Отправить комментарий