“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасида Ижтимоий ҳимоя соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор фаол ва ташаббускор аёл ходимлар муносиб тақдирланди.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.Оллоёров томонидан йўлланган байрам табриги тантанали равишда топширилди ва соҳада меҳнат қилиб келаётган аёлларнинг фидокорона хизматлари алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси С.Данияров хотин-қизларга байрам муносабати билан бошқарманинг Касаба уюшмаси томонидан тайёрланган эсдалик совғаларини топширди.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз хотин-қизлар!

Манба: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси