Миллий ҳунармандчилик ҳар бир халқнинг тарихий мероси, маданияти ва анъаналарини ўзида мужассам этган муҳим соҳадир. У соҳа кўпинча ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва ўзини ўзини бандлигини таъминлаш оилавий шароити яхшилаш, балки жамиятда ижтимоий бирлик ва ҳамжиҳатликни таъминловчи кучли омил сифатида ҳам аҳамият касб этади. Бугунги глобаллашув шароитида миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали турли ижтимоий қатламлар ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш мумкин.
Шу юзасидан, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими, Шуманай тумани ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида Шуманай туманидаги Қорақалпоқ миллий ҳунармандчилик иш жараёнлари бўйича масъул ходимлар танишди.
Ташриф давомида ҳунармандчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида ҳунармандчилик ногиронлиги бўлган шахслар ва хотин-қизларни жалб этиш ва ўқув курсларни ташкил қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш имкониятлари кўриб чиқилиши кераклиги таъқиблади.
Ташриф якунида ҳунармандчилик фаолияти орқали хорижий ва маҳаллий грант танловларида ҳамкорликда иштирок этиш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширилган ҳолда миллий ҳунармандчиликни асраб-авайлаш ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, маданий меросни сақлаш ва келажак авлодга етказиш бурчимиздир.
Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.



Отправить комментарий
Отправить комментарий